ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ИЛМ – ФАН ВА ФОЗИЛ КИШИЛАРГА ЭЪТИБОР

Authors

  • Содиқ Қурбанов Тошкент ислом институти ўқитувчиси. Қурбановсодиқ8494@гмаил.cом тел.:97/2308494 Author

Keywords:

Маълумки, тинч-тотувлик бўлган жойда ривожланиш ва тараққиёт бўлади. Мана шу жиҳатдан, Амир Темурнинг марказлашган йирик давлат барпо этиши ва Самарқанд шаҳрини пойтахтга айлантириши ўша даврда жуда катта тарихий жараён бўлган. Амир Темур Самарқанд шаҳрига кўплаб турли илм соҳалари бўйича олимларни тўплаган ва уларнинг илм-фан билан шуғулланишларига шароитлар яратиб бериб, ўзига хос академияга асос солган. Мазкур олимлар қаторида ҳанафий мазҳабининг йирик уламолари ҳам бўлиб, улар мадраса ва давлат мансабларида фаолият олиб борганлар. Мўғуллар давридан кейин, Амир Темур даврида исломга давлат дини мақомининг қайтарилиши янги уламолар табақаларининг шаклланишига олиб келди

Abstract

Амир Темур нафақат буюк саркарда, давлат арбоби, балки ўз даври илм соҳалари бўйича етук олим бўлган. У мамлакатни ривожлантиришда илм-фан ва ислом олимларининг аҳамияти беқиёс эканлигини яхши тушунган. Буни ўзи ҳам: “Салтанатда эришган барча муваффақиятим ва мустаҳкам жойларни фатҳ қилишим – буларнинг барчаси Шайх Шамсуддин Фоҳурий дуоси, Шайх Зайнуддин Хавофий ҳиммати ва Саййид Барака марҳамати шарофатлари ёрдамида бўлди”, деб таъкидлаган эди[1]. Зар қадрини заргар билади, деганларидек Соҳибқирон шу туфайли у саройида таниқли мутафаккирларни жамлашга ҳаракат қилган.

 

 

Downloads

Published

2025-05-25

How to Cite

ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА ИЛМ – ФАН ВА ФОЗИЛ КИШИЛАРГА ЭЪТИБОР. (2025). ZAMONAVIY TA’LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G’OYALAR, TAKLIFLAR VA YECHIMLAR, 8(79), 173-174. https://uzconferences.org/index.php/uzconf/article/view/747